Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея 15 йилда биринчи марта КХДР аҳолиси учун тарғибот радиосини тўхтатди
«Озодлик овози» радиосида КХДР ҳукуматини танқид қилувчи дастурлар, шунингдек, K-pop ижрочиларнинг концертлари эфирга узатилаётган эди.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги 1 сентябрдан Шимолий Корея аҳолиси учун эфирга узатилаётган «Озодлик овози» радиостанциясини тўхтатди.
Вазирлик «Кореялараро ҳарбий кескинликни юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида» тарғибот станциясининг эфирини тўхтатишга қарор қилди, деб ёзди Yonhap агентлиги.
«Озодлик овози» 1962 йилда эфирга узатилган. The Korea Herald нашрининг ёзишича, шу вақтда икки Корея ўртасидаги муносабатлар қандай бўлганига қараб, радиостанция фаолияти бир неча бор тўхтатилган ва қайта тикланган.
Аввалги марта эшиттириш 15 йил олдин қайта тикланган эди. Шунда «Озодлик овози» 2010 йил май ойида Жанубий Кореянинг «Чхонан» ҳарбий кемаси Сариқ денгизда чўкиб кетганидан кейин яна эфирга узатилган (унинг ҳалокатида КХДР айбланган).
«Озодлик овози» радиосида КХДР ҳукуматини танқид қилувчи дастурлар, шунингдек, K-pop ижрочиларнинг концертлари эфирга узатилаётган эди.
Жанубий Корея июнь ойида Ли Чже Мён мамлакат президенти бўлганидан кейин КХДР аҳолиси учун мўлжалланган тарғибот радиодастурларини эфирга узатишни тўхтата бошлади. Расмий Сеул «Халқ овози», «Умид садоси» ва «Ислоҳотлар радиоси» станциялари эфирини узди. Бундан ташқари, август ойида Жанубий Корея ҳарбийлари чегарадаги овоз кучайтиргичларни демонтаж қилди, улар орқали тарғибот дастурлари эфирга узатилаётган эди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026