Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Малайзияда "зиёрат туризм", "қишки туризм" турпакетлари сотувини йўлга қўяди
Мамлакат элчихонасида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда MATTA Малайзия сайёҳлик компаниялари ассоциацияси, BUMITRA маҳаллий мусулмон сайёҳлик компаниялари ассоциацияси каби Малайзиянинг етакчи компаниялари ва туроператорлар вакиллари иштирок этди.
Чет эллик сайёҳларни республикага кенг жалб қилиш мақсадида 90 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан, Малайзия фуқаролари учун визасиз режим амал қилиши таъкидланди.
Иштирокчиларга республика туркомпаниялари томонидан тақдим этилаётган сайёҳлик хизматлари, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизнинг туризм дастурлари, "зиёрат туризм", "гастрономик туризм", "қишки туризм", "MICE туризм" каби турпакетлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияcининг Куала-Лумпурдаги ваколатхонаси вакиллари бугунги кунда Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар мавжудлиги, авиакомпания томонидан йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар ҳақида тақдимот ўтказди. Ушбу тўғридан-тўғри авиақатновлар Марказий Осиё ва Жанубий-Шарқий Осиё минтақалари ўртасидаги сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши маълум қилинди.
Икки мамлакат туроператорларининг B2B шаклидаги учрашувлари доирасида "зиёрат туризм", "қишки туризм" турпакетларни сотувини Малайзияда кенг йўлга қўйиш орқали республикага сайёҳлар оқимини ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026