Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арнасой аэропортига синов тариқасида биринчи йўловчи самолёти қўнди
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Let-410 русумли ҳаво кемаси муваффақиятли парвози орқали техник имкониятлар синовдан ўтказилган.
Фото: ЎзА
Жиззах вилоятининг Арнасой туманида тарихий воқеа қайд этилди — қурилиши жадал давом этаётган замонавий аэропортга синов тариқасида биринчи бор йўловчи самолёт қўнди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд қилинишича, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Let-410 русумли ҳаво кемаси муваффақиятли парвози орқали техник имкониятлар синовдан ўтказилган.

Аэропорт тўлиқ ишга тушгандан сўнг, нафақат ички, балки халқаро туристик оқимни ҳам қамраб олиши кутилмоқда. Бу эса янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнесни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолликни оширишга туртки бўлади.
Таъкидланишича, янги аэропорт фаолият бошлаши билан Арнасой Жиззах вилоятидагина эмас, балки мамлакат даражасидаги стратегик-туристик нуқтага айланиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Арнасой аэродроми йўлагини CASA C295W ҳарбий транспорт самолёти синовдан ўтказган эди.
Мавзуга оид
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
09:31 / 08.01.2026