Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятида янги аэродром қурилди
Айдаркўл қирғоғидаги аэродромнинг йўлагини CASA C295W ҳарбий транспорт самолёти синовдан ўтказди.
Фото: Видеодан кадр
L-410 ва ATR-72 минтақавий самолётларининг пайдо бўлиши билан Ўзбекистонда янги аэропортлар фаол ривожлана бошлади. Сўнгги йилларда Зомин, Қўқон, Сариосиё биринчи самолётларни қабул қилиб олди, энди уларга яна бир аэродром - Арнасой қўшилди, деб хабар берди AvroRJ’s SKY.
Аэродром Жиззах вилоятидаги Айдаркўл қирғоғида жойлашган. Учиш-қўниш йўлаги узунлиги 1700 м × 30 м, курс 12/30, L-410 ва ATR-72 самолётлари учун мўлжалланган иккита тўхтаб туриш жойи, терминалга эга.
Биринчи бўлиб янги йўлакни CASA C295W ҳарбий транспорт самолёти синовдан ўтказди - айнан у Арнасойга қўнишлар ҳисобини очди.
Аэродром келажакдаги курорт мажмуаси учун транспорт тугунига айланиши, минтақани сайёҳлар учун очиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Жиззахнинг «Айдар-Арнасой» кўллар тизими қирғоқ бўйида замонавий туризм маркази барпо этилиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026