Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияга Ўзбекистондан экологик тоза маҳсулотлар етказиб бериш йўлга қўйилди
Норвегиянинг Драммен шаҳридаги Internasjonalt Matsenter савдо марказида илк бор "Ўзбекистон маҳсулотлари" ихтисослаштирилган бурчаги очилди.
Фото: Дунё
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, бурчак Норвегиянинг Merjem, Internashonalt mast ва бошқа савдо корхоналари билан ҳамкорликда ташаббускор ҳамюртлар иштирокида ташкил этилди.
Унда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган экологик тоза мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар, полиз маҳсулотлари, табиий шарбатлар, қадоқланган товарлар ва бошқа миллий маҳсулотлар харидорларга таклиф этилмоқда.
Маҳсулотлар Quva Agrostar ва Норвегиянинг Exotik fruit As экспорт қилувчи компаниялари ўртасида тузилган шартнома асосида етказиб берилди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ташаббус Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорида кенг тарғиб қилиш ва доимий савдо шериклигини йўлга қўйишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026
Норвегия Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларига қизиқиш билдирди
13:37 / 14.03.2026