Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил қўшинлари Ғазо шаҳрига чуқурроқ кириб бормоқда. Аҳолига жанубга кўчиш буюрилди
Шанба куни Исроил армияси Ғазо шаҳридаги фаластинликларга Хон-Юнус қирғоқ ҳудудидаги махсус ҳудудга кўчишни буюрди. Шундан сўнг, ҳарбийлар шаҳар марказидаги кўп қаватли бинони бомбардимон қилди. Фаластинликлар бу бино кўчирилганлар учун бошпана бўлганини айтмоқда.
Фото: New York Times
6 сентябрь куни Исроил армияси матбуот котиби Авичай Адре шаҳар аҳолиси жанубдаги Хон-Юнус қирғоқ ҳудудидаги махсус белгиланган жойга эвакуация қилинишини ёзди. Унга кўра, у ерда озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва бошпана тақдим этиладиган «гуманитар зона» бўлади.
Кейинчалик Исроил армияси кўп қаватли бинони бомбардимон қилди. IDFга кўра, бу бинодан Ҳамас фойдаланган, лекин Исроил бундай портлатишга доимгидек далил келтирилмаган.
Just now in #Gaza City: the last remains of a residential building were crushed on top of a defenceless population. Israel’s barbarity defies words — and the world’s inaction is nothing less than complicity. pic.twitter.com/0jJPDSMzOi
— Husam Zomlot (@hzomlot) September 5, 2025
Исроил мудофаа вазири Исроил Катс зарбадан сўнг кўп қаватли бино қулаб тушаётганини кўрсатадиган видеони улашди. Ҳавога катта чанг ва ғиштбўлаклари кўтарилди. Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги дарҳол номаълум қолди.
Ҳамас бу бинодан фойдаланганини рад қилди, фаластинликлар эса бино кўчирилган одамлар учун бошпана бўлиб хизмат қилганини айтди.
Al-Jazeeraʼнинг тиббий манбаларга таяниб ёзишича, шанба тонгидан буён Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазо бўйлаб камида 41 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Улардан 25 нафари Ғазо шаҳрида, олти нафари эса ёрдам излаётганлар бўлган.
Хон Юнусдаги ал-Мавоси ҳудуди - Исроил «гуманитар зона» ташкил қилаётганини айтган жойда эса чодир лагерининг бомбардимон қилиниши оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Reuters нашрининг ёзишича, шу кунларда Исроил қўшинлари Ғазо шаҳрининг ичкарисига чуқурроқ кириб бормоқда. Шаҳарга оғир зарбалар бериб, ташқи туманлардан марказ томонга ҳаракатланмоқда.
Бу Бош вазир Бенямин Нетаняҳу мудофаа вазирлигига шаҳарни эгаллашни буюрганидан кейин бошланган. Хусусан, Нетаняҳу Ғазо шаҳрини Ҳамаснинг асосий таянчи деб атаб, уни эгаллаш гуруҳни мағлуб этиш учун зарур эканини айтганди.
Ҳужум деярли икки йиллик урушдан паноҳ топган юз минглаб фаластинликларнинг яна кўчирилишига таҳдид солмоқда. Урушдан аввал шаҳарда қарийб бир миллион киши, яъни Ғазо аҳолисининг қарийб ярми яшаган.
Ғазодаги уруш Исроилни дипломатик жиҳатдан тобора кўпроқ изоляцияга олиб келмоқда. Ҳатто энг яқин иттифоқчилари ҳам кичик анклавни вайрон қилган кампанияни қораламоқда.
Amnesty International ташкилоти жума куни Исроилдан Ғазо шаҳрига ҳужумни ва юз минглаб фаластинликларнинг мажбурий кўчирилишини тўхтатишни талаб қилди. Сўнгги кунларда юзлаб тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ва уйлар вайрон қилинганидан огоҳлантирди.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазода 64 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Анклавнинг катта қисми вайронага айланган, аҳолиси эса гуманитар инқирозга дуч келмоқда.
Исроилда эса гаровдагилар оилалари ва уларнинг тарафдорлари бошчилигида урушни тугатиб, қолган 48 кишининг озод қилинишига эришиш учун дипломатик келишувга чақириқлар кучаймоқда. Нетаняҳу «ҳаммаси ёки ҳеч нарса» келишуви тарафдори, яъни барча гаровдагилар бир йўла озод қилиниши ва Ҳамас таслим бўлиши керак, деб турибди.
Мавзуга оид
13:42 / 05.12.2025
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
12:51 / 05.12.2025
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
16:58 / 04.12.2025
Ғазо вайроналари орасида 54 жуфтлик учун оммавий тўй ўтказилди – фотолар
15:51 / 02.12.2025