Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ушбу кузда Uzbekistan Airways Тюменга парвозларни бошлайди
27 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Тюменга парвозларни амалга оширишни бошлайди. Мазкур йўналиш йўловчиларга Ғарбий Сибирга тўғридан тўғри ва қулайлик билан саёҳат қилиш имконини беради.
Фото: Uzbekistan Airways
Тюмен – Сибирнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, бой тарихий мерос ва замонавий ҳаёт ритмини ўзида мужассам этган. Шаҳар ўзининг шинам квартал ва музейлари, гўзал Тура дарёси қирғоғи, Ошиқлар кўпригидан кўринадиган манзаралар, шунингдек, қишда ҳам суви илиқ бўладиган машҳур қайноқ булоқлари билан машҳур. Тюменнинг ўзига хос жозибадорлиги ҳар фаслда янгича намоён бўладиган табиатга яқинлигидадир.
Кейинги саёҳатингизни Тюменга режалаштиринг ва бу шаҳар нима учун миллионлаб одамлар қалбини забт этаётганини билиб олинг! Uzbekistan Airways 27 сентябрдан бошлаб ҳар ҳафта шанба кунлари мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди.
Парвозлар жадвали (маҳаллий вақт кўрсатилган):
• Тошкентдан жўнаб кетиш 17:00, Тюменга етиб бориш 20:00 (HY9691 авиақатнови);
• Тюмендан жўнаб кетиш 21:15, Тошкентга етиб келиш эртаси куни 00:05 (HY9692 авиақатнови).
Авиачипталар нархи:
• бир томонга – 2 556 000 сўмдан бошлаб;
• бориш-келиш – 4 520 000 сўмдан бошланади.
Uzbekistan Airways билан Тюменга саёҳат қилинг! Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпания агентларидан ёки Google Play ва App Store’да юклаб олиш мумкин бўлган мобил иловада харид қилинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:42
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
20:37 / 13.01.2026
Қозоғистон осмонида Ўзбекистон ва Россия самолётлари хавфли яқинлашгани маълум бўлди
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
22:46 / 29.12.2025