Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етиб келдик! – Трамп Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудини бузгани ҳақида
10 сентябр куни Полша Қуролли кучлари оператив қўмондонлиги Полша ҳудудига учиб кирган бир нечта «Россия дрони» йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп 10 сентябрга ўтар кечаси Россия дронлари томонидан Полша ҳаво ҳудудининг бузилганига изоҳ берди.
«Россия дронлари Полша ҳаво ҳудудини бузди? Етиб келдик!», деб ёзди Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқда.
10 сентябр куни Полша Қуролли кучлари оператив қўмондонлиги Полша ҳудудига учиб кирган бир нечта дрон йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Мамлакат бош вазири Доналд Туск бу дронларни Россияники деб атади. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар «тўғридан-тўғри хавф туғдирган» дронларни уриб туширган.
Шундан сўнг, НАТО Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасини қўллади, унга кўра, НАТО аъзолари, агар уларнинг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги таҳдид остида бўлса, бир-бири билан маслаҳатлашади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремлга Полша расмийларидан дронлар билан боғлиқ вазият бўйича сўровлар келиб тушмаган.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:07 / 11.06.2026