Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бола ўғирлашга уриниш бўлгани айтилган видео ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди
Ўн уч ёшли бола қариндошларига ноқулай вазиятдан чиқиш учун “мени ўғирлаб кетмоқчи бўлишди” деган мазмунда гапирган ва буни эшитган яқинлари ички ишлар органларига хабар берган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида бола ўғирлаш билан боғлиқ ҳолат кузатилмагани ва шу мазмунда тарқалаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди.
Вилоят ИИББнинг билдиришича, 9 сентябрь куни Юқори Чирчиқ тумани «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи вояга етмаган шахс яқинларига айтмасдан бошқа маҳаллада яшаётган дўстининг уйига кетган. Орадан вақт ўтиб қариндошлари уни топганда ноқулай вазиятдан чиқиш учун “мени ўғирлаб кетмоқчи бўлишди” деган мазмунда гапирган ва буни эшитган яқинлари ички ишлар органларига хабар берган.
Шу вақтнинг ўзида олиб борилган ўрганишлар натижасида туман ҳудудида бу каби ҳолат кузатилмагани ва бола яқинлари дакки беришидан чўчиб ёлғон гапиргани маълум бўлган.
Хабар қилинишича, туман ИИБ масъуллари томонидан бола ва унинг яқинлари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, бу каби ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган.
Мавзуга оид
13:02 / 31.10.2025
Мактаб сумкасининг оғир бўлиши бола соғлигига қандай таъсир қилади?
11:29 / 27.09.2025
«694 нафар бола шифохонада қолмоқда, уларнинг 421 нафарига бугун жавоб берилади» – Нурмат Отабеков
15:49 / 19.09.2025
Қашқадарёда 2,5 ёшли боланинг машинада димиқиб ўлишига сабабчи бўлган боғча раҳбари қамалди
21:11 / 21.08.2025