Таълим | 13:43 / 13.09.2025
2656
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Саудия университетлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳрида подшоҳ Холид университети ректори, доктор Фалиҳ бин Ражаллаҳ ас-Салмий билан учрашди.

Фото: Дунё

Мулоқот аввалида ректор Фалиҳ бин Ражаллаҳ ас-Салмий Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида барча соҳаларда, жумладан, таълим йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб, янги поғоналарга кўтарилаётганини айтиб ўтди.

Томонлар олий таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон университетлари билан академик, илмий-тадқиқот йўналишларида биргаликда ишлаш режаларини муҳокама қилди.

Подшоҳ Холид университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурлари, ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, грант ажратиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Саудия томони Ўзбекистонда олий таълим муассасалари билан қайд этилган барча йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида мазкур йўналишдаги биргаликдаги ишларни жадаллаштириш ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан шерикликни йўлга қўйиш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид