Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия чегарани қўриқлаш учун Полшага учта вертолёт юборди
Россиянинг учувчисиз учоқлари Полша ҳудудига бостириб киргач, Чехиянинг Намешти-над-Ославу шаҳридаги 22-вертолёт авиация базасидан учта вертолёт қўшни давлатга унинг шарқий чегарасини қўриқлаш учун етиб келди.
Чехия Россиянинг учувчисиз учоқлари Полша ҳаво ҳудудига бостириб кирганидан сўнг ўзининг шарқий чегарасини қўриқлашда ёрдам бериш учун Полшага учта вертолёт юборди. Бу ҳақда 14 сентябр, якшанба оқшомида Чехия Республикаси қуролли кучлари X ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Бугун Полшага учта Чехия вертолёти етиб келди, бу бизнинг яқин иттифоқчимиз шарқий чегараси ҳаво ҳудуди мудофаасини кучайтиради. Улар сўнгги манзилга яқин соатларда етиб боради. Бизнинг учувчиларимиз яқин орада Полша ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишни бошлайди», — дейилади постда.
Ўз навбатида, Полша Қуролли кучлари Бош штаби аниқлик киритишича, вертолётлар Намешти-над-Ославудаги 22-вертолёт авиация базасига тегишли ва улар аллақачон Полшада. «Ушбу бўлинма аскарлари ўтган йили Полшанинг жануби-ғарбий ҳудудларида содир бўлган сув тошқини пайтида ёрдам кўрсатиб, мамлакатда фаолият олиб борган», — дейилади ўша постда.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026
Украинага ёрдам берувчи давлатлар коалицияси икки баробар қисқаргани маълум бўлди
20:37 / 16.05.2026