Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мутахассис қандай ҳолларда қон босими ошганида дори ёрдам бермаслигини айтди
Тадқиқотларда маълум бўлишича, гипертонияга чалинган 36,8 фоиз инсонларда хавотир-тушкунлик ҳолатлари учрайди.
Фото: PeopleImages.com/Yuri A/Shutterstock/FOTODOM
Артериал гипертензия энг кенг тарқалган касалликлардан бири. Аммо бу касалликда ҳар ўнинчи беморга дори ёрдам бермайди, дейишмоқда мутахассислар. Сеченов университети олимларининг аниқлашича, қон босими ошишига нафақат физиологик, балки руҳий ҳолат – хавотир ва тушкунлик ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Тадқиқотларда маълум бўлишича, гипертонияга чалинган 36,8 фоиз инсонларда хавотир-тушкунлик ҳолатлари учрайди.
«Бу ҳолатда қон қуюқлашади, тромблар ҳосил бўлиши хавфи ошади. Юрак уриши тезлашиб, қонда глюкоза миқдори кўпаяди», — дейди Сеченов университети психиатрия ва психосоматика кафедраси мудири, Клиник тиббиёт институти директори Беатриса Волел.
Хавотир ва тушкунлик гипертония хавфини айниқса кексаларда – эркакларда 3,6 ва аёлларда 7 мартага оширади. Ўрта ёшлиларда эса бу хавф икки бараварни ташкил этади.
«Беморларда инфаркт ёки инсултдан ваҳимага тушиш қон босими янада ошишига олиб келади», — дея қайд этади профессор Волел.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, гипертония диагностикаси ва профилактикасида албатта хавотир ва тушкунлик ҳолатлари ҳам ўрганилиши, уни даволашда эса кардиологлар ва руҳшунослар ҳамкорлик қилиши лозим.
Мавзуга оид
20:24 / 17.11.2025
Дунё бўйлаб болалар орасида гипертония ўсиб бораётгани аниқланди
15:07 / 14.03.2024
Булутли ҳаво тушкунликка, қуёшли ҳаво эса хурсандчиликка сабаб бўладими?
19:35 / 25.11.2018
Гипертония: келиб чиқиш сабаблари, асоратлари, ташхис ва даволаш усуллари
09:47 / 23.09.2017