Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
Иллюстратив фото
Америкалик психологларнинг аниқлашича, уйқунинг йўқолиши тушкунлик билан курашда ёрдам беради. Мақола The Journal of Clinical Psychiatry нашрида эълон қилинди.
Олимлар 66 та мустақил тадқиқотни статистик таҳлилдан ўтказишиб, унинг давомида уйқусизликнинг тушкунликка таъсири ўрганилди. Тегишли илмий изланишлар PubMed ва PsycINFO маълумотлар базасида “уйқунинг йўқолиши” ва “тушкунлик” муҳим сўзлари ёрдамида қидирилди. Тадқиқот, агарда муаллифлар уйқунинг йўқолишини тушкунлик ҳолатининг эҳтимолий терапияси сифатида амалиётда қўллашган бўлса, таҳлил тўпламига киритилди.
Маълум бўлишича, уйқунинг бутунлай ёки қисман бузилиши тушкунлик ҳолати асоратларини енгиллаштирган, бу, психологларнинг фикрича, шундай “терапия” самарали эканини тасдиқлайди.
Аввалроқ америкалик тиббиётчилар тизимли равишда уйқуга тўймаслик қандли диабет ва юрак-қон томир тизими касалликларидан азият чекувчи инсонларда инсульт туфайли ҳаётдан кўз юмиш эҳтимолини оширишини аниқлашганди. Мутахассислар бундай беморларга бир суткада камида олти соат ухлашни тавсия қилишган.
Мавзуга оид
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
23:21 / 01.02.2026
Шифокор тезроқ уйқуга кетишнинг оддий усулларини айтди
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
17:19 / 20.01.2026