Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талаба ва ўқитувчилар Ҳиндистон клиникаларида стажировка ўтайди
Ҳиндистоннинг ERA университети бош директори Али Хон раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга сафари доирасида Андижон давлат тиббиёт институтида (АДТИ) бўлди.
Томонлар олий тиббиёт таълими соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари, жумладан, талаба ва ўқитувчилар алмашинуви дастурлари, симуляцион таълимни ривожлантириш, шунингдек, илмий ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Музокаралар якунида ўзбекистонлик талаба ва ўқитувчиларнинг Ҳиндистон клиникаларида стажировка ўташини назарда тутувчи шартнома имзоланди.
Ҳиндистонлик меҳмонлар АДТИ, хусусан, унинг клиник базаси ва симуляцион маркази фаолияти билан танишди, шунингдек, ушбу олий таълим муассасасида ҳиндистонлик ёшларнинг таълим олиш жараёнини кўздан кечирди.
ERA университети делегацияси Нукус шаҳрига ҳам бўлиб, қўшма лойиҳалар амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
20:26 / 20.06.2026
«Шунчаки яшаш жонимга тегди». Краснодарда 19 ёшли талаба одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
09:49 / 19.06.2026
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди
18:39 / 16.06.2026