Жаҳон | 23:04 / 22.09.2025
7691
1 дақиқада ўқилади

Путин Жо Байденнинг собиқ ёрдамчисига Россия фуқаролигини берди

Тара Рид 2020 йилда Жо Байденни шилқимликда айблаган эди. У 2023 йилда Россияга кўчиб ўтган.

Фото: Global Look Press

Россия президенти Владимир Путин АҚШ собиқ президенти Жо Байденнинг собиқ ёрдамчиси Тара Ридга Россия фуқаролигини берди. Тегишли фармон Кремл сайтида эълон қилинди, деб ёзди РБК.

Рид 1990-йилларнинг бошида Байден сенатор бўлганида унинг офисида ёрдамчи бўлиб ишлаган.

2020 йилда Байден президентликка номзодини қўйганида, Рид уни биргаликдаги фаолияти давомида содир бўлган зўравонликда айблаган эди. Байденнинг штабида айбловлар рад этилди, унга нисбатан ҳеч қандай расмий айблов қўйилмади.

Рид 2023 йилда Россияга кўчиб ўтган ва буни АҚШда таҳдидлар бўлаётгани билан изоҳлади. Кўчиб ўтгандан сўнг, у RT пропаганда телеканали билан ҳамкорлик қилди.

Умуман олганда, Россия фуқаролигини олиш учун унинг талабгори мамлакатда камида беш йил қонуний яшаган бўлиши керак.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид