Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп "Антифа" аъзоларини террорчилар деб белгилаш тўғрисидаги фармонни имзолади
АҚШ президенти "Антифа" ва унинг ҳомийлари томонидан «барча ноқонуний операцияларни текшириш, тўхтатиш ва тугатишни» тавсия қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп сўл ва радикал сўл партиялар ва ташкилотлар коалициясидан ташкил топган "Антифа" (Antifa)ҳаракатини мамлакат ичидаги «террорчи ташкилот» деб белгилаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 22 сентябр, душанба куни Оқ уй маълум қилди.
Барча тегишли вазирлик ва идораларга "Антифа" ва унинг ҳомийлари томонидан «барча ноқонуний операцияларни текшириш, тўхтатиш ва тугатиш» топшириғи берилди, деб хабар қилмоқда Reuters.
«Антифа» — неонацизм ва ирқчиликка қарши курашаётган ҳаракатлар, ташкилотлар ва шахсларнинг умумий номи.
Бу қарор АҚШдаги сиёсий бўлинишни янада чуқурлаштирган консерватив фаол Чарли Киркнинг ўлдирилишидан 12 кун ўтиб қабул қилинди. Бироқ, dpa маълумотларига кўра, Трампнинг фармонида Киркнинг ўлими ҳақида тўғридан тўғри эслатиб ўтилмаган.