Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп БМТда: «Европа дўзахга қараб кетмоқда, очиқ чегаралар тажрибасини тугатиш вақти келди»
АҚШ президенти Доналд Трамп сешанба куни БМТда сўзлаган нутқида назоратсиз иммиграция ва иқлим ўзгаришига қарши кураш Европани вайрон қилаётганини айтди.
Фото: Reuters
«Очиқ чегаралар билан муваффақиятсиз тажрибани тўхтатиш вақти келди [...] Сизнинг мамлакатларингиз дўзахга қараб кетмоқда», – деди Трамп БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида.
Бундан олдин у иммиграция мухолифлари учун одатий бўлган бошқа маданият ва дин вакиллари бўлган муҳожирлар қабул қилувчи мамлакатларнинг маданияти, иқтисодиёти ва ҳуқуқ-тартиботини бузаётгани ҳақидаги далилларни санаб ўтди, шунингдек, унинг маъмурияти АҚШга оммавий ноқонуний иммиграцияни аллақачон тўхтатганини айтди.
Трамп муаммоли мамлакатлардан келган қочқинларга ҳамдард эканини қайд этди. «Аммо биз ўз мамлакатимизда муаммолар яратишимиз эмас, балки уларнинг мамлакатларидаги муаммоларни ҳал қилишимиз керак», – деди АҚШ президенти.
Украинадаги уруш мавзусига тўхталиб, Трамп илгари бир неча бор айтган гапини такрорлади: унинг сўзларига кўра, у Путин билан яхши муносабатлари туфайли бу урушни тўхтатиш жуда осон бўлади деб ўйлаган, энди эса АҚШ «бу урушни жуда тез тўхтатадиган тарифлар» жорий этишга тайёр, фақат агар Европа Россиядан нефт ва газ сотиб олишни тўхтатса.
«Сиз зудлик билан Россиядан энергия ташувчиларни сотиб олишни тўхтатишингиз керак. Акс ҳолда биз жуда кўп вақтимизни беҳуда сарфлаётган бўламиз», – дейди Трамп. Унинг сўзларига кўра, у яқинда Европа ҳали ҳам Россиядан энергия ташувчиларни сотиб олаётганидан хабар топган ва бу ҳақда билиб қолгани европаликлар учун ёқимсиз сюрприз бўлган.
«Европанинг жаҳаннамга кетаётгани»нинг иккинчи сабаби, Трампнинг фикрича, иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун «яшил энергия»га ўтиш сиёсатидир.
Трамп қайта тикланадиган энергия манбалари, хусусан, шамол электр станцияларини сафсата ва жуда қиммат бизнес деб атади ҳамда БМТда сўнгги қирқ йил ичида иқлим ўзгариши оқибатлари ҳақидаги апокалиптик башоратларни «энг катта фирибгарлик» деб таърифлади.
Мавзуга оид
08:52 / 04.12.2025
Трамп: Путин келишув тузишни ва «нормал ҳаётга қайтишни» истаяпти
15:57 / 03.12.2025
Мадуронинг имкониятлари тугади. Унинг Трамп билан телефон мулоқоти ҳақида нималар маълум?
13:37 / 03.12.2025
АҚШ 19 мамлакат фуқаролари учун кучайтирилган иммиграцион чекловлар жорий қилди (рўйхат)
21:10 / 02.12.2025