Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китобхонликни қўллаб-қувватлаётган банклар сони 9 тага етди
Ўзбекистонда 9 та тижорат банки нашриётлар ва китоб лойиҳалари билан меморандумлар имзолади. Ҳамкорликдаги лойиҳалар китобхонлик ва молиявий саводхонликни оширишга хизмат қилади.
Фото: Марказий банк
2025 йил 24–26-сентабр кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Банк ва маърифат” форуми бўлиб ўтди. Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва китобхонликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган тадбир Марказий банк, тижорат банклари, Ноширлар ассоциацияси ва бошқа ташкилотлар иштирокида ўтказилди.
Тадбир давомида банклар ва нашриётлар ўртасида 9 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Улар қуйидагилар:
- Халқ банки ва Asaxiy Books;
- Микрокредитбанк ва “ИжодНашр”;
- Саноатқурилишбанк ва “Мутолаа” лойиҳаси;
- Туронбанк ва Gutenberg;
- Алоқабанк ва Tinglа АI лойиҳаси ҳамда Cosmos Books;
- TBC bank ва Asian Book House;
- Миллий банк ва “Академнашр”;
- InFinBank ва “Янги аср авлоди”;
- Анорбанк ва Farengeyt Press.
Ҳамкорлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳолининг молиявий билимларини кенгайтиришга ҳисса қўшишади.
Форумнинг яна бир асосий йўналишларидан бири – маҳалла кутубхоналари лойиҳаси бўлди. Бу лойиҳа – “Кутубхоначи қиз” Telegram-канали муаллифи Шаҳноза Наврўзова Бухоро вилояти Олот туманида илк маҳалла кутубхонасини очганидан илҳомланиб, 2024 йилда Марказий банк ва тижорат банклари иштирокида бошланган эди. Унинг доирасида ўтган йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида 109 та маҳаллада кутубхоналар очилган. Бугунги кунда мамлакат бўйлаб уларнинг сони 116 тага етган.
Ушбу ташаббусга 17 та тижорат банки ҳомийлик қилган, жумладан Миллий банк 16 та, Халқ банки 12 та, Ипак йўли банки 9 та, Туронбанк 7 та кутубхона ташкил этишда кўмаклашган. Ҳар бир кутубхонага мингтадан китоб тақдим этилган.
Мавзуга оид
11:32 / 19.11.2025
Вақтингиз неча пул туради?
11:39 / 13.11.2025
14–18 ёшли ўсмирларга мустақил равишда банк картаси очиш ҳуқуқи берилди
07:23 / 05.11.2025
Китоб ўқишда пешқадам 5 давлат: Америкадан Европагача
11:53 / 22.10.2025