Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Иордания мис ва уран қазиб олиш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Иордания мис, уран ва муҳим минераллар соҳасида бир нечта лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиряпти. Хусусан, National Arab Mining Company билан мис, нодир металлар ва муҳим минераллар соҳасида меморандум имзоланди.
Фото: Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Рустам Юсупов раҳбарлигидаги делегация 16−22 сентябр кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида хизмат сафарида бўлди, дея хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
Музокараларда «Навоийуран», Ўзбекистон технологик металлар комбинати ва Uzbek Overseas Geology Company вакиллари иштирок этган.
Иордания Энергетика ва минерал ресурслар вазирлиги билан музокараларда қўшма лойиҳалар, геология-қидирув ишларини самарали ташкил этиш ва ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Jordan Uranium Mining Company (JUMCO) компанияси ва «Навоийуран» мутахассислари уранга истиқболли майдонларни жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Иорданиянинг National Arab Mining Company (NAMC) компанияси билан мис, нодир металлар ҳамда саноат учун муҳим бўлган минераллар соҳасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида тегишли йўл харитаси ва меморандум имзоланди.
Икки мамлакат вазирликлари ва Иорданиянинг NAMC, JUMCO компаниялари иштирокида қўшма ишчи гуруҳ тузилди. Шунингдек, уран, муҳим ва рангли металларга оид истиқболли майдонлар бўйича бирламчи геологик маълумотлар олинди ҳамда уларни чуқур ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:15 / 16.11.2025
Эрон энди уранни бойитмаяпти – Эрон ТИВ
13:45 / 17.10.2025
Ҳиндистон Сурхондарёда мис қазиб олишга 650 млн доллар сармоя киритади
20:20 / 09.10.2025
Мис сим экспортига бож киритилади. Иқтисодчилар бу хатолигини айтмоқда
10:01 / 02.10.2025