Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш корхоналари шартномани бекор қилган мижозлардан ноқонуний жарима ундираётгани аниқланди
Рақобат қўмитаси бундай талаб қонун меъёрларига зид эканини маълум қилди.
Фото: OC Media
Айрим қурилиш корхоналари мижозлар билан имзоланган шартномаларга қонунчиликка зид бандлар киритаётгани аниқланди, деб хабар берди Рақобат қўмитаси.
Қайд қилинишича, шу йилнинг январ–август ойларида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ва харидлари бўйича мингга яқин мурожаат келиб тушган. Уларда асосан қурилиш ташкилотлари билан тузилган шартнома шартларининг бузилиши — янги уй-жойларни ўз вақтида топширмаслик, шартномада белгиланган талабларни бажармаслик, реклама ва эълонларда кўрсатилган лойиҳаларга амал қилмаслик каби ҳолатлар баён этилган.
Шунингдек, айрим қурилиш корхоналари шартномаларга қонунчиликка зид бандлар киритаётгани ҳам аниқланган. Хусусан, шартнома шартларида «агар истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса, қурилиш ташкилоти истеъмолчи томонидан тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиш ҳуқуқига эга» деб белгиланган.
Рақобат қўмитаси бундай талаб қонун меъёрларига зид эканини маълум қилди.
Жумладан, Фуқаролик кодексининг 385-моддасида шартнома бекор қилинганда фақат иккинчи тарафга аниқ зарар етказилган тақдирдагина уни қоплаш мумкинлиги белгиланган. Мижоз шартномани бекор қилганда эса қурилиш ташкилотига зарар етказилмайди.
Рақобат қўмитаси хонадон харид қилишда шартноманинг барча шартлари билан атрофлича танишиб чиқишни тавсия қилди. Шунингдек, агар шартномада қонунчилик меъёрларига зид бўлган талаб ёки истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи банд аниқланса, суд органларига ёки ваколатли давлат идораларига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
11:48 / 21.05.2026
OLX онлайн реклама бозорида устун мавқега эга деб топилди
10:50 / 18.05.2026
Учта давлат ташкилотининг 23 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидларида қоидабузарликлар аниқланди
11:15 / 06.05.2026
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
16:30 / 29.04.2026