Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябр куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Тожикистон халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.
Давлат раҳбари Тожикистон президентининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги ўрнини қайд этиб, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Савдо, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм, маданий-гуманитар алмашинув каби устувор йўналишларни қамраб олган амалий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакатларимизда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди
20:44 / 26.03.2026