Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қатарга ҳамдардлик билдирди
11 октябр куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ғазо бўйича музокараларга кетаётган Қатар дипломатлари автоҳалокатга учраши оқибатида делегациянинг 3 нафар аъзоси ҳалок бўлган. Яна уч киши Шарм аш-Шайх халқаро шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мисрда Қатар давлатининг уч нафар дипломати ҳалок бўлгани юзасидан Ўзбекистон Қатарга ҳамдардлик билдирди.
“Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қатар Давлати амири девони ходимларидан уч нафари фожиали тарзда ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Қатар Давлати ҳукуматига ва халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Ушбу ҳодисада жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз”, деб ёзди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.
11 октябр куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ғазо бўйича музокараларга кетаётган Қатар дипломатлари автоҳалокатга учради.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида делегациянинг 3 нафар аъзоси ҳалок бўлган. Яна уч киши Шарм аш-Шайх халқаро шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мавзуга оид
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
12:58 / 19.06.2026