Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда оғир вазиятда қолган ўзбекистонлик 13 ёшли бола ватанга қайтарилди
Яқин кунларда Туркияда ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафардан ортиқ ўзбекистонлик болаларни ватанга қайтариш ишлари олиб борилади.
Хабар қилинишича, у Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида вояга етмаган фуқаро хавфсиз Ўзбекистонга қайтарилди.
Бош консулхонанинг билдиришича, вояга етмаган фуқаронинг ижтимоий ҳимояси ва психологик қўллаб-қувватланиши унинг доимий яшаш манзилида давом эттирилади.
Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари Россия ва Қозоғистонда хизмат сафарида бўлиб турибди.
Яқин кунларда Туркияга ҳам хизмат сафарини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, унинг доирасида ота-она қарамоғисиз қолган 30 нафардан ортиқ ўзбекистонлик болаларни ватанга қайтариш ишлари олиб борилади.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026