Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Мисрдаги саммитга Нетаняҳу ҳам келиши айтилгач, қайтиб кетмоқчи бўлди
Туркия раҳбарининг самолёти Нетаняҳунинг бормаслиги тасдиқлангунга қадар ҳавода бўлган, шундан сўнг манзилга қўнган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған самолёти Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрига парвози чоғида саммитда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳам иштирок этиши мумкинлигидан хабар топди. Шундан сўнг, самолётга қўнмасликни буюрди. Бу ҳақда Туркиянинг Milliyet ва TGRT нашрлари хабар берди.
Эрдўған Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни муҳокама қилиш учун Turkish Airlines самолётида Мисрга учиб бораётган эди.
Israel Hayom нашрининг ёзишича, Эрдўған парвоз вақтида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийга қўнғироқ қилиб, «агар Нетаняҳу ҳам келса, қўнмаслигини» айтган. Шунингдек, Туркия расмийлари Қўшма Штатлар билан боғланиб, «бу ҳақда олдиндан келишилмагани учун эътироз билдирган».
Ироқнинг INA агентлиги хабарига кўра, Исроил бош вазирининг иштирокини АҚШ президенти Доналд Трамп ташкиллаштиришга уринган, бироқ уриниш муваффақиятсизликка учраган. Қайд қилинишича, Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ас-Суданий ҳам агар Нетаняҳу саммтга борса, тадбирда қатнашишдан бош тортиши ҳақида огоҳлантирган.
Таъкидланишича, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ ва Исроил расмийлари билан маслаҳатлашгандан сўнг, сафардан воз кечган.
Эрдўғаннинг самолёти Нетаняҳунинг бормаслиги тасдиқлангунга қадар ҳавода бўлган, шундан сўнг манзилга қўнган.
13 октябр куни эрталаб Нетаняҳу Трамп билан Исроилда учрашди. Кейинроқ Миср томони Исроил бош вазирининг эҳтимолий иштироки ҳақида хабар берди, деб ёзди Reuters. Бироқ Нетаняҳунинг идораси таклиф ҳақиқатан ҳам келганини, бироқ бош вазир яҳудий байрамлари бошлангани сабабли бормаслигини маълум қилди. Саммитда ҲАМАС вакиллари ҳам бўлмайди.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026