Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саркози 21 октябрда қамоқхонага жўнатилади
Франциянинг собиқ президенти 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У ҳукм устидан апелляция берган.
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози 21 октябр куни қамоқхонага жўнатилади. У сентябр ойи охирида 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Саркози Парижнинг 14-маъмурий округида жойлашган Санта қамоқхонасига жойлаштирилади, деб ёзди Le Figaro. Газета маълумотларига кўра, катта эҳтимол билан у изоляция қилинган бўлимга (яъни бошқа маҳбуслардан алоҳида) жойлаштирилади, аммо қатъий чоралар билан эмас, балки одатдаги режим билан.
Собиқ президент ҳукмдан кейин апелляция берган, бироқ у барибир қамоққа олинади - суд «ҳукмни дарҳол ижро этиш» тўғрисида қарор чиқарди, бу эса ушбу ҳолатда апелляция натижалари кутилмаслигини англатади, деб таъкидлади BFM TV.
25 сентябр куни Париж жиноят суди Николя Саркозини 2005-2007 йилларда Ливия президенти Муаммар Қаззофий ҳукумати томонидан ўз сайлов кампаниясини молиялаштириш иши доирасида жиноий тил бириктиришда айбдор деб топди. Саркози «ҳукм ижроси кечиктирилган» беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек, 100 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Бутун жараён давомида собиқ президент айбловларни рад этди.
Саркози 2007-2012 йилларда Франция президенти бўлган. 2011 йилда у Муаммар Қаззофийга қарши қўзғолон бошланган Ливиядаги ҳарбий аралашувнинг энг фаол тарафдорларидан бири эди. Хорижий бомбардимонлар қўзғолончиларга ёрдам берди, Қаззофий режими ағдарилди ва унинг ўзи ўлдирилди.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026