Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тўрт қавати қолди” – Самарқанддаги “қўзиқорин уй”нинг саккиз қавати бузиб ташланди
Самарқанд туманида фуқаро Фурқат Халилов томонидан қурилган ва сейсмик жиҳатдан хавфли деб топилган 12 қаватли бинони бузиш жараёни давом этмоқда.
Фото: Kun.uz

Жамоатчилик қўзиқоринсимон бинони қисман сақлаб қолиш таклифини билдирган, бироқ у бутунлай бузиб ташланади. Бу ҳақда Мажбурий ижро буюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, ижро жараёнлари Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2022 йил 6 июлдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.
Мазкур бино қурилиши 2012 йилда, ҳеч қандай архитектура рухсатномаси, сейсмик ва геология хулосаларисиз, хусусий тартибда қурилиши бошланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бино қурилиш меъёрларига жавоб бермайди, хавфли ва сейсмик жиҳатдан етарли даражада барқарор эмас.
2022 йил май ойида ўтказилган техник экспертиза натижасида бинони таъмирлаш иложсиз, уни тўлиқ бузиш лозимлиги ҳақида хулоса берилган. Шундан сўнг, ўша йил июл ойида суд қарори билан иншоотни ўз ҳисобидан бузиш Фурқат Халиловнинг зиммасига юклатилган.
Бино эгаси Фурқат Халилов аввалроқ Kun.uz’га берган интервюсида қурилишга тахминан 3 млн доллар сарфлаганини айтган. У 10 йиллик меҳнати ва сармояси йўққа чиқаётганини билдирганди.
Мавзуга оид
11:40
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026