Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ Хитойга зарар етказмоқчи эмаслигини айтди
9 октябр куни Хитой савдо вазирлиги 8 ноябрдан бошлаб нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жиҳозлари, нодир металлар билан боғлиқ хомашё, литий батареялар ва сунъий графитдан тайёрланган анод материаллар экспорти устидан назоратни кучайтиришини эълон қилганди.
Фото: AP Photo
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой билан янги савдо низоси борасида хавотирланмасликка чақирди.
“Хитой ҳақида хавотирланманг, ҳаммаси яхши бўлади! У (Си Жинпинг) ўз мамлакатига иқтисодий тушкунликни истамайди – мен ҳам. АҚШ Хитойга зарар етказмоқчи эмас, балки ёрдам бермоқчи", — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.
9 октябр куни Хитой савдо вазирлиги 8 ноябрдан бошлаб нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жиҳозлари, нодир металлар билан боғлиқ хомашё, литий батареялар ва сунъий графитдан тайёрланган анод материаллар экспорти устидан назоратни кучайтиришини эълон қилганди.
Бунинг эртасигаёқ Доналд Трамп АҚШ ҳукумати Хитойдан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга 1 ноябрдан амалдаги божлардан ташқари 100 фоизлик божлар жорий этилишини маълум қилди.
У шунингдек, барча муҳим дастурий таъминот экспортига ҳам чекловлар жорий қилинишини айтди.
Мавзуга оид
01:25
АҚШ Ўзбекистонга пахта етказиб беради
00:19
Президент GM раҳбари билан маҳсулот турларини кенгайтиришни муҳокама қилди
23:29 / 06.11.2025
АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси Тошкентда минтақавий офисини очиши мумкин
23:22 / 06.11.2025