Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Уни онанг сотиб олган, аҳмоқ» – Трамп маъмурияти журналистга яна қўполлик қилди
HuffPost интернет-нашри журналисти Пентагон раҳбарининг галстуги ҳақида саволга шундай жавоб олди.
Фото: Reuters
АҚШ маъмурияти амалдорлари Ҳарбий вазир Пит Ҳегсетнинг галстуги ҳақида савол берган HuffPost интернет-нашри журналистини яна бир бор таҳқирлади.
Аввалроқ, 17 октябрь куни Доналд Трамп ва Володимир Зеленскийнинг Оқ уйдаги учрашувини ёритган журналист тадбирда иштирок этган Пит Ҳегсетнинг галстугига алоҳида эътибор қаратган эди.
ТАСС агентлигининг ёзишича, Пентагон раҳбари учрашувга Россия байроғи рангларига монанд – оқ, кўк ва қизил ранглардаги галстукни таққан. Худди шу ранглар АҚШ давлат рамзларида ҳам қўлланилади, бироқ Ҳегсетнинг галстугидаги ҳошиялар Россия байроғидаги каби кетма-кетликда жойлашган.
HuffPost мухбири Эс Ви Дейт Пентагондан Ҳегсет Россиядан бу ҳақда мақтовни эшитган-эшитмаганини ва илгари бундай галстук таққан-тақмаганини сўраган.
Бунга жавобан у АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Шон Парнеллдан шундай хабар олди: «Уни онанг сотиб олган ва бу ватанпарвар Америка галстуги, аҳмоқ».
Журналист Ҳегсетнинг Америка байроғидан кийим элементи сифатида фойдаланишни тақиқловчи АҚШ байроғи кодекси ҳақида хабардорлиги ҳақида аниқлаштирувчи савол берган.
Пентагон матбуот котиби Кингсли Уилсон қуйидаги баёнот билан жавоб берган: «Агар ўз мамлакатингни бошдан-оёқ рамзлар билан севиш HuffPost сўл блогининг назарида жиноят бўлса, унда вазир Ҳегсетни айбдор деб ҳисобланг. У ватанпарвар, юртимизни, байроғимизни улуғлайди».
Аввалроқ HuffPost Доналд Трамп маъмуриятига АҚШ ва Россия президентларининг навбатдаги учрашуви учун Будапештни ким танлагани борасида изоҳ сўраб мурожаат қилганди. Бунга Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт шундай жавоб берди: «Буни онанг қилди».
Мавзуга оид
13:32 / 19.12.2025
АҚШ Тайванга энг йирик қурол-яроғ пакети етказиб беришни режалаштирмоқда
10:53 / 19.12.2025
АҚШ Green Card дастурини вақтинча тўхтатиб туради
08:45 / 19.12.2025
Трамп 2026 йил учун АҚШнинг рекорд мудофаа бюджетини имзолади
20:18 / 18.12.2025