Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти ўз маошини мактаб қурилишига ўтказди
Мамлакатда «Мактаб қур» миллий кампанияси бошланди ва давлат раҳбари бу борада ташаббус кўрсатди.
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ўз маошини мактаблар қуриш бўйича миллий кампания ҳисобига ўтказди ва 48 соатдан камроқ вақт ичида ваъдасини бажарди. Бу ҳақда SNNTV нашрига Мактабларни таъмирлаш, ривожлантириш ва жиҳозлаш миллий ташкилоти раҳбари Ризо Хонмуҳаммадий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, президент 30 октябрь куни қурилиш соҳаси вакиллари ва ҳомийлар билан учрашувда маблағ киритишга ваъда берган. Ўтказма 1 ноябрь куни амалга оширилди, бу расмий депозит хати билан тасдиқланди.
Масъуд Пизишкиён 2024 йил июль ойи бошида Эрон президенти бўлганди. Сиёсий фаолиятидан олдин у Табриз тиббиёт фанлари университетини бошқарган кардиожарроҳ бўлиб ишлаган.
«Мактаб қур» миллий кампанияси Эронда кузда бошланган эди. Президент шунда бир ойлик маошини таълим муассасалари қурилишига ўтказишини маълум қилганди. Акция фуқароларни мактабларни қуриш ва таъмирлашда иштирок этишга - ҳам молиявий, ҳам бошқа ёрдам шаклида жалб қилишга қаратилган.
Эрон президентининг ойлик маоши ҳақида расмий манбаларда маълумот йўқ. Аммо 2024 йилда Пизишкиён ойига 600-700 млн риёл маош олишини айтган, бу тахминан 15 минг АҚШ долларига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15 / 18.06.2026