Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондан Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Истанбулга тўғридан-тўғри авиақатновлар – Uzbekistan Airways билан
Uzbekistan Airways Фарғона водийси аҳолиси учун янада қулай бўлишини таъминлаш мақсадида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва Истанбулга Андижондан тўғридан тўғри парвозлар тармоғини ривожлантиришда давом этмоқда.
Фото: Uzbekistan Airways
Андижондан янги йўналишлар ишбилармонлик сафарлари, ўқиш, дам олиш ва яқинлар билан учрашиш учун қўшимча имкониятлар очади.
Москва – Россиянинг энг йирик шаҳри, бой тарих ва хилма-хил маданий диққатга сазовор жойларга эга иқтисодий ва ишбилармонлик маркази. Андижондан Внуково аэропортига тўғридан тўғри авиақатновлар сешанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари амалга оширилади. Бир томонлама чипта нархи 2 002 000 сўмдан бошланади.
Санкт-Петербург ўзининг қирғоқлари, театрлари ва музейлари билан машҳур бўлиб, у ерга йилнинг исталган фаслида қайтиш ёқимли. Энди у ерга бориш йўли қисқарди: Андижондан парвозлар душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади. Бир томонлама чипта нархи 2 309 000 сўмдан бошланади.
Новосибирск – замонавий мегаполис ва Сибирнинг энг йирик шаҳри бўлиб, у ерда саноат, фан ва таълим фаол ривожланмоқда. Андижондан тўғридан тўғри авиақатновлар Новосибирскка саёҳат тезроқ ва қулайроқ бўлишини таъминлайди. Парвозлар якшанба кунлари амалга оширилади. Бир томонга чипта нархи 1 934 000 сўмдан бошланади.

Истанбул – ҳамма илҳом, харидлар ва гастрономик таассуротлар учун интиладиган шаҳар. Энди у ерга тўғридан-тўғри Андижондан бориш мумкин: парвозлар душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Бир томонга чипта нархи 2 391 000 сўмдан бошланади.
Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпания агентларидан ёки Google Play ва App Store’да юклаб олиш мумкин бўлган мобил иловада харид қилинг.
Uzbekistan Airways шаффофлик, қонунийлик ва бизнес юритишнинг юқори ахлоқий стандартлари тамойилларига амал қилади. Авиакомпания коррупциянинг ҳар қандай шаклини қаттиқ рад этади ҳамда ҳамкорлар ва йўловчилар ишончини мустаҳкамлаган ҳолда коррупцияга қарши миллий ва халқаро қонунчиликка қатъий риоя қилади.
Агар авиакомпания фаолияти доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда +998 78 140 02 00 ишонч телефонига (бундан кейин тилни танланг ва "6" тугмасини босинг), +998 78 140 45 68 / +998 90 998 15 06 рақамларига, телеграм-ботига, электрон почтасига ёки расмий веб-сайтидаги шаклга мурожаат қилинг.
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:39 / 29.11.2025
UzAirways Airbus А320/321 самолётларининг дастурий таъминотини ўзгартирди
15:42 / 22.11.2025
Тошкент-Лондон-Тошкент йўналишидаги рейс техник носозлик сабаб кечикмоқда
17:00 / 13.11.2025
Uzbekistan Airways 11.11 акциясини давом эттиради: парвозларга 20 фоизгача чегирмалар
10:21 / 08.11.2025