Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби Марко Рубио 2026 йилда Марказий Осиёнинг 5 давлатига ташриф буюради
АҚШ давлат котиби Марко Рубио 2026 йилда Марказий Осиёнинг беш давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди. Баёнот Вашингтонда ушбу давлатлар ТИВ раҳбарлари билан учрашув чоғида айтилди.
Reuters’га кўра, Рубионинг ташрифи Трамп маъмуриятининг минтақадаги ресурсларга — жумладан, нодир ер элементлари ва бошқа хомашёларга доир ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади.
6 ноябр куни Оқ уйда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва президент Доналд Трамп учрашуви ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио “ресурсларни масъулият билан ривожлантириш” бўйича манфаатлар муштараклигини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
19:35 / 05.07.2026
Ўзбекистон авиаюк ташиш суръатлари бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди - ОАВ
14:42 / 04.07.2026