Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон армияси НАТО стандартларига мослаштирилади – Алиев
Илҳом Алиев бу борада Туркия армияси билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
Озарбойжон армияси НАТО стандартларига мослаштирилмоқда. APA хабарига кўра, бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 6 ноябрь куни НАТО делегациясини қабул қилганида айтиб ўтган.
«Давлат раҳбари бу борада Туркия армияси билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Шу муносабат билан у мамлакат ва альянс ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришнинг ролига тўхталиб ўтди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, Озарбойжон армиясини модернизация қилиш жараёни давом эттирилади.
Алиев билан учрашувда Туркия, Нидерландия, Шимолий Македония, Греция, Венгрия, Черногория, Норвегия, Словакия, Словения, Швеция, Чехия, Португалия, Испания, АҚШ ва Франциядан НАТО вакиллари иштирок этган.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026