Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНЕСКО сессияси доирасида Ўзбекистон–Украина мулоқоти бўлиб ўтди
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ТИВнинг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Украина ТИВ ўринбосари Маряна Беца билан учрашув ўтказди. Томонлар икки томонлама муносабатлар ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
“Дунё” АА хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон–Украина муносабатларининг долзарб йўналишлари, қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда халқаро тузилмалар майдонида ўзаро қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди.
Маряна Беца ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилганини юқори баҳолаб, бу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро мулоқот маркази сифатидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш, амалий ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва халқаро платформаларда ўзаро ҳамжиҳатликни чуқурлаштиришга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026