Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ: бир киши ҳалок бўлиб, икки киши шифохонага ётқизилган
Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати бу маълумотни рад этди.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган автоҳалокатда 9 киши ҳалок бўлди, икки бола тирик қолди деган хабарлар тарқалди. Аммо вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати бу маълумотларни рад этди ва воқеа бўйича расмий маълумот берди.
Маълумотга кўра, ҳодиса 2025 йил 7 ноябр куни соат 17:20 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” автомагистрал йўлининг 1257-километрида Nexia-2 ва Cobalt автомашиналари иштирокида содир бўлган.
Расмий баёнотда таъкидланишича, автоҳалокат оқибатида бир нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна икки киши тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини текширилмаган ва асосланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.
Мавзуга оид
12:35
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026