Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой бойлари БААга кўчиб кетишни маъқул кўришмоқда
Узоқ вақт давомида Осиёнинг бой инсонлари учун Сингапур энг оммабоп мамлакат бўлган бўлса, ҳозирда ушбу тенденция ўзгарди.
Хитойнинг пулдор фуқаролари Форс кўрфази мамлакатларида яшаш ёки офис очишга уринишмоқда, деб ёзмоқда Financial Times.
Газетанинг таъкидлашича, узоқ вақт давомида Осиёнинг бой инсонлари учун Сингапур энг оммабоп мамлакат бўлган бўлса, ҳозирда ушбу тенденция ўзгарди.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, охирги йилларда Дубай ёки Абу-Дабига кўчиб ўтишни истаётган хитойликлар сони ошган. Бундан ташқари, Хитой бойлари фуқаролик олишни осонлаштириш имконини берадиган оилавий офислар ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда.
БАА ҳукуматининг маълум қилишича, 2022 йилда хориж фуқароларига қарийб 80 мингта “олтин виза” берилган.
“Кўплаб оилалар БААга реинвестиция қилиш учун Сингапурдаги мулкларини сотишди”, — деди БААдаги M/HQ компанияси бошқарувчиси Ян Мразек.
Унинг сўзларига кўра, Хитой ва Сингапурдаги қатъий карантин чоралари хитойликларнинг БААга дастлабки қизиқишларига сабаб бўлган.
Numbeo эълон қилган дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтингида Бирлашган Араб Амирликлари 147 мамлакат орасида иккинчи ўринда жойлашган. БАА шунингдек, таълим тизими энг яхши 20 та давлат қаторига киради.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026