Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҳарбий самолёти Озарбойжондан қайтишда қулаб тушди
Унинг бортида 20 нафар ҳарбий хизматчи бўлган.
Туркиянинг Озарбойжондан қайтиб келаётган C-130 ҳарбий-транспорт самолёти Гуржистон ҳудудида ҳалокатга учради. Туркия мудофаа вазирлиги бу хабарни тасдиқлаб, самолёт бортида 20 нафар туркиялик ҳарбий хизматчи, жумладан, экипаж аъзолари бўлганини маълум қилган.
Туркия мудофаа вазирлигига кўра, Гуржистон расмийлари билан ҳамкорликда қидирув-қутқарув амалиёти олиб борилмоқда.
Гуржистон ИИВ маълумотига кўра, самолёт Озарбойжон билан чегарадан тахминан беш километр масофада, Сигнахи муниципалитети ҳудудида қулаб тушган.
Катта эҳтимол билан, ҳодиса оқибатида ҳеч ким омон қолмаган.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, самолёт ҳалокат сигналларини юбормаган ва Гуржистон ҳаво ҳудудига кирганидан бир неча дақиқа ўтиб радарлардан ғойиб бўлган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарадагилар самолёт ҳалокати ҳақидаги хабардан «чуқур қайғуда» эканини айтди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳам ҳамдардлик билдириб, самолёт Озарбойжоннинг Ганжа шаҳридан учганини маълум қилди.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдириб, Туркиянинг NSosyal ижтимоий тармоғида ҳалокатни гуржистонлик ҳамкасби Гела Геладзе билан телефон орқали муҳокама қилганини айтди, унинг сўзларига кўра, у ҳам воқеа жойига йўл олган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Lockheed C-130 Hercules – ўрта ва узоқ масофали ҳарбий транспорт самолёти. У Американинг Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Самолёт тўртта турбовинтли двигателга эга бўлиб, у ҳарбий юкларни, шахсий таркибни ташиш, шунингдек, эвакуация қилиш учун мўлжалланган.
С-130 грунтли ва етарлича қисқа учиш-қўниш йўлакларидан фойдаланиши мумкин.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026