Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёни дўстлик минтақасига айлантиришда президент Мирзиёевнинг ўрни катта – Тўқаев
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев икки томонлама муносабатлар тарихида ҳозиргача кузатилмаган даражадаги юксак кўтарилиш ва Марказий Осиёни дўстлик ҳамда ҳамкорлик минтақаси сифатида танилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаевга кўра, бугунги кунда Ўзбекистон–Қозоғистон муносабатлари беспрецедент даражада юксак поғонага кўтарилгани, шунингдек, Марказий Осиё бутун дунё миқёсида дўстлик ва ҳамкорлик минтақаси сифатида танилганида катта улуш Ўзбекистон раҳбарига тегишли.
Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевни ўзбек халқи томонидан эътироф этилган етакчи, халқаро майдонда катта нуфузга эга бўлган, Янги Ўзбекистонни барпо этган йирик давлат арбоби сифатида таърифлади.
Тўқаевнинг таъкидлашича, президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий ва самарали раҳбарлиги туфайли Ўзбекистон кўплаб соҳаларда ҳайратомуз натижаларга эришган, бутун дунёда муваффақиятли ривожланаётган давлат сифатида танилиб бормоқда.
Мавзуга оид
08:40
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
19:35 / 05.07.2026