Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг умумий фаровонлигини янада ошириш учун кенг кўламли имкониятлар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилишида иштирок этди.
"Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик доирасида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонлик ҳамкасбларим билан самарали йиғилиш ўтказдик. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақамизнинг умумий фаровонлигини янада ошириш учун кенг кўламли имкониятларни кўриб чиқдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Тelegram-каналида.


Вазирнинг билдиришича, муҳокамалар бир қатор муҳим масалаларга, жумладан, саммит кун тартиби лойиҳаси, асосий қарорлар ва Марказий Осиёда ҳамкорликнинг келажакдаги йўналишини белгилайдиган якуний ҳужжатлар рўйхатига қаратилди.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026