Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда намлик пурковчи улкан қурилма синовдан ўтказилмоқда
Пойтахт ҳокимлиги сув микрозаррачаларини узоқ масофаларга пурковчи дисперсия қурилмасини синовдан ўтказишга киришди.
Бу – пойтахт шароитига мослаштирилаётган инновацион воситалардан бири, дейилади ҳокимлик баёнотида.
Ускунани ўрнатиш учун танланган илк жойлардан бири – Олмазор туманидаги Тахтапул массивида жойлашган 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси.
Синов тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ Ўзгидромет ҳаво ифлосланиши жорий ҳафта охиригача давом этишини маълум қилганди.
24 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” фармон имзолади. Ҳужжат билан, пойтахтда экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича махсус комиссия тузилди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026