Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ChatGPT ичида реклама пайдо бўлди, ҳатто премиум обуначилар ҳам уни кўряпти
ChatGPT фойдаланувчилари суҳбат вақтида реклама баннерлари чиқаётганини айта бошлади. Ноябрда сервис кодида рекламага оид белгилар топилганди, ҳозир эсa эълонлар турли давлатлардаги юзерларда кўриниши билан тасдиқланяпти.
Фото: Getty images
Қизиғи шундаки, реклама ҳатто премиум ҳисобларга эга одамларда ҳам чиқяпти. Pro обунаси бор фойдаланувчилар ҳам бундан четда қолмаган. TechRadar ёзишича, АҚШ ва Буюк Британиядаги юзерлар бу ҳолатни кўпроқ учратяпти. Эълонлар ҳар доим чиқмайди, лекин Plus ёки Pro обунаси уларни тўлиқ йўқ қилмайди.
Ижтимоий тармоқларда бу қарорга нисбатан норозилик кучайди. Кўпчилик реклама суҳбат мавзуси билан боғлиқ эмаслигини айтиб, бунда ҳақиқий рекламадан бошқа нарса йўқлигини таъкидлаяпти. OpenAI бу вазиятга ҳали изоҳ бермади.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.
Мавзуга оид
17:56 / 08.01.2026
ChatGPT саломатлик масалалари бўйича маслаҳат бўлимини ишга туширади
09:38 / 06.01.2026
“Шакар солиғи”дан кейинги қадам: Британия болаларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтирди
16:16 / 05.01.2026
Буюк Британияда носоғлом егуликлар рекламалари тақиқланди
22:05 / 28.11.2025