Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода дорихона мудирининг уйидан қарийб 335 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди
Олот туманидаги ижтимоий дорихона мудири 17 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро А.Ж.га сотган вақтида ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида тумандаги ижтимоий дорихона мудири С.Б. чакана реализация учун лицензияга эга бўлмаса-да 17 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро А.Ж.га сотган вақтида ушланган.
С.Б.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 73 турдаги умумий баҳоси 334,6 млн сўмлик дори воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
08:15 / 04.06.2026