Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров стратегик ҳамкорлик ва йирик қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан 6 декабр куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида уни таваллуд куни билан табриклаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилиши масалаларини муҳокама қилди.
Мулоқот аввалида Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва омад тилади. Қардош Қирғизистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва барқарор равнақ тилаб ўтди.
Суҳбат давомида кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эришилган ютуқлар катта мамнуният билан қайд этилди. Таъкидланишича, барча даражадаги алоқалар изчил давом этмоқда, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувлар икки халқни янада яқинлаштириб бормоқда.
Етакчилар алоҳида тарзда “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли ҳамда Қамбарота ГЭС-1 қурилиши каби минтақавий аҳамиятга молик стратегик лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар борасида фикр алмашдилар. Ушбу лойиҳалар Марказий Осиёда транспорт-транзит салоҳиятини ошириш ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Томонлар шунингдек минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, қўшма саъй-ҳаракатларни изчил давом эттиришга тайёр эканини тасдиқлади.
Мавзуга оид
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
14:16 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
07:40 / 07.05.2026