Технология | 21:25 / 07.12.2025
1179
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйлаб барча биноларнинг биринчи 3D картаси ишлаб чиқилди

Германиянинг Мюнхен Техника Университети олимлари дунёдаги барча биноларни бирлаштирган биринчи 3D картани яратди. GlobalBuildingAtlas лойиҳаси 2,75 миллиард бино учун шаҳар ва қишлоқ ҳудудларини уч ўлчовли тасвирлайди.

Ҳар бир бино кенглиги, узунлиги, баландлиги ва ҳажми билан кўрсатилган. 97% бинолар соддалаштирилган 3D шаклда (LoD1) тасвирланган, бу эса шаҳар зичлигини ҳисоблаш ва инфратузилмани режалаштиришда ёрдам беради.

Лойиҳанинг ўзгача жиҳати шундаки, карта Африка, Жанубий Америка, Жануби-Шарқий Осиё ва қишлоқ ҳудудларини ҳам қамраб олади. Шу билан бирга, ҳар бир киши учун қурилиш ҳажми ҳисобланади, бу ижтимоий ва иқтисодий фарқларни аниқлашга ёрдам беради.

Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.

Тайёрлаган:  Аббос Юсуфжонов

Мавзуга оид