Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфографика: инсоният қазиб олган ва ҳали ер остида қолган барча олтин миқдори
Олтин ҳозир жадал ўсиш даврини бошдан кечирмоқда: йил бошидан бери унинг нархи 50 фоиздан кўпроққа ошди, гарчи 2025 йил октябрида қайд этилган рекорд даража — троя унцияси учун 4380 АҚШ доллари (52,5 млн сўм)дан бироз пасайган бўлса ҳам.
Фото: Getty Images
Глобал талабнинг ўсишига геосиёсий таранглик, АҚШ долларининг заифлашиши ва барқарор инфляция биргаликда туртки бермоқда. 2025 йилнинг учинчи чорагида марказий банклар томонидан амалга оширилган харидлар олдингисига нисбатан 28 фоизга ошган.
Янги инфографика — Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотларига асосланган ҳолда дунёдаги олтин таклифининг тўлиқ ҳажмини кўрсатади: ҳам ер устида қазиб олинган, ҳам ҳали ер остида сақланаётган қисмини.
2024 йил охири ҳолатига кўра, қазиб олинган (яъни ер устидаги) олтиннинг умумий миқдори 216 265 тоннани ташкил этган. Троя унцияси учун 4166 доллар нархдан келиб чиққан ҳолда, инсоният томонидан шу пайтгача ер юзига чиқарилган барча олтиннинг қиймати 29 триллион долларга баҳоланади.
Агар ер остидаги барча аниқланган захиралар ҳам инобатга олинса, умумий ҳажм 348 375 тоннани ташкил этади. Агар дунёдаги барча олтин битта шарга йиғиб чиқилганида эди, унинг диаметри тахминан 32,5 метр бўларди — бу Оқ уй баландлигига деярли тенг (жанубий томондаги майсазордан то байроқ осиб қўйилган чўққигача бўлган баландлик).

Ер остидаги захиралар (ҳали қазиб олинмаган олтин) 132 110 тонна деб баҳоланмоқда. Чунки дунё олтинининг асосий қисми аллақачон ер юзига чиқариб бўлинган, маълум захираларнинг бор-йўғи тахминан 38 фоизи ер остида ресурслар кўринишида қолмоқда.
2024 йилдаги қазиб олиш суръати — йилига тахминан 3661 тонна — сақланиб қолган тақдирда, бу ерости захиралари 40 йилдан камроқ муддатга етади. Албатта, келгусидаги нархлар ўсиши ёки технология тараққиёти бу ресурсларни қазиб олишни иқтисодий жиҳатдан мақбул қилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:17 / 07.12.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди
09:20 / 05.12.2025
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
19:19 / 04.12.2025
Ўзбекистон октябрда олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди
07:47 / 03.12.2025