Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин аҳоли сонини ўстириш учун оталикни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди
Россия раҳбари мамлакатда туғилиш камайишда давом этаётганини, демак, демография соҳасида кўрилган чоралар етарли эмаслигини тан олди.
Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгаш йиғилишида аҳоли сонини кўпайтириш вазифасига алоҳида урғу берди.
Давлат раҳбари мамлакатда туғилиш камайишда давом этаётганини, демак, демография соҳасида кўрилган чоралар етарли эмаслигини тан олди.
Путиннинг сўзларига кўра, объектив омиллар туфайли туғилиш камаймоқда. Президент уларга қуйидагиларни киритди: умумжаҳон демографик тенденциялари; XX аср ўрталари ва охиридаги демографик ўраларнинг устма-уст тушиши; ташқи чақирувлар.
Шу билан бирга, Путин бир қатор минтақаларда фарзанд кўришга тайёрликни баҳолашнинг социологик кўрсаткичи яхшиланганини таъкидлади. Булар Мордовия, Олтой республикаси, Кабарда-Болқор, шунингдек, Украинанинг аннексия қилинган Херсон ва Запорожие вилоятларидир.
Президент ҳудудлардаги демографик қўллаб-қувватлаш чораларини таҳлил қилиб, энг мақбулларини танлаб олиш бўйича топшириқ берди.
Шу билан бирга, Путин ишнинг баъзи йўналишларини ажратиб кўрсатди:
- кўп болали оилаларни рағбатлантириш, Ҳар бир кейинги чақалоқ туғилиши билан бу қўллаб-қувватлаш янада салмоқли, оила учун янада сезиларли бўлиши керак;
- россиялик оилалар фаровонлигини ошириш, даромадлар ўсишини таъминлашга эришиш;
- нафақат оналикни, балки оталикни ҳам қўллаб-қувватлаш чораларини кўриб чиқиш.
Путиннинг сўзларига кўра, эркаклар оила ташвишларида, фарзандлар туғилиши тўғрисида қарор қабул қилишда фаолроқ иштирок этиши ва уларнинг тарбиясига кўпроқ вақт ажратиши керак.
Шунингдек, у аллақачон тайёрланган чора-тадбирлар ҳақида, жумладан, рағбатлантириш пуллари ва солиқдан имтиёзлар ҳақида эълон қилди.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026