Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми бўйича ҳудудлар орасида етакчи
Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилаётган бозор хизматлари ҳажми бўйича мамлакат ҳудудлари орасида мутлақ етакчи ҳисобланади. 2025 йил январ–октябр ойларида пойтахтда ушбу хизматлар ҳажми 7,7 трлн сўмга етган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шу давр мобайнида Ўзбекистон бўйича соғлиқни сақлаш соҳасидаги бозор хизматлари умумий ҳажми 16,5 трлн сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,4 фоизга кўпдир. Жами бозор хизматлари ҳажмида соғлиқни сақлаш хизматларининг улуши 2 фоизга тенг бўлди.
Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари қуйидагича тақсимланган:
- Тошкент шаҳри – 7,7 трлн сўм;
- Тошкент вилояти – 1,6 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти – 1,2 трлн сўм;
- Фарғона вилояти – 1,1 трлн сўм;
- Наманган вилояти – 747,7 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 739 млрд сўм;
- Бухоро вилояти – 640,1 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 612,8 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 557,8 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти – 416,8 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 398,8 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 293,1 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 285,6 млрд сўм;
- Навоий вилояти – 269 млрд сўм.
Статистик маълумотлар пойтахтда соғлиқни сақлаш хизматларига бўлган талаб ва уларнинг бозордаги улуши бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқори эканини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
22:16 / 07.12.2025
Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлашга 10 ойда 16,5 трлн сўм сарфлади
14:24 / 06.12.2025
Ўзбекистонга келган Италия фуқаролари сони бир йилда қарийб 5 мингга кўпайди
09:44 / 06.12.2025
Тошкент шаҳри телеком хизматлари ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
11:30 / 04.12.2025