Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинада дунёдаги энг юқори технологияли демилитаризация зонасини яратишга ваъда берди
Бироқ, унда асосий нарса - хавфсизлик кафолатлари йўқ.
АҚШ тинчлик режаси Украинада урушаётган томонларни Корея намунаси бўйича ажратадиган демилитаризация зонасини (қуролдан ҳоли ҳудудни) яратишни назарда тутади. Бироқ, унда асосий нарса йўқ - Жанубий Кореяда 70 йилдан ортиқ вақт давомида амалда бўлган хавфсизлик кафолатлари.
Демилитаризация зонаси тўғрисидаги низом Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва президентнинг куёви Жаред Кушнер Путиннинг элчиси Кирилл Дмитриев сўзларидан тузган 28 банддан иборат режада мавжуд эди. Бу ҳақда Украина расмийлари ва Европа элчиларига АҚШ армияси вазири Дэн Дрисколл ҳам маълум қилди, уни Трамп ноябр ойида Украина расмийларини бу режани қабул қилишга кўндириш учун Киевга юборган эди. Дрисколлнинг айтишича, Трамп маъмурияти келишув доирасида Украина хавфсизлигини таъминлашга ва мамлакат шарқида «дунёдаги энг юқори технологияли қуролдан ҳоли ҳудуд» яратишга тайёр. «Биз дунёдаги энг кучли линияни таъминлаймиз», деди у.
Музокараларда иштирок этган Украина расмийларига кўра, АҚШ 1953 йилдан бери Шимолий ва Жанубий Кореяни ажратиб турган демилитаризация зонасига ўхшаш ҳудуд яратишни талаб қилмоқда. Аммо Володимир Зеленский бундай қарорни мустаҳкам тинчликка эришиш йўли сифатида эмас, балки Москвага қайта тўпланиш, кучларни тиклаш ва янги ҳужумни бошлаш имконини берадиган можарони музлатиш сифатида кўради. Айниқса, АҚШ Украинада ўз тинчликпарвар кучларини жойлаштиришдан бош тортмоқда, Жанубий Кореядаги Америка контингенти эса 28 500 нафар ҳарбий хизматчини ташкил этади.
Дрисколлнинг юқори технологияли демилитаризация зонасини яратиш ваъдасидан ташқари, Украинага ҳеч қандай аниқ хавфсизлик кафолатлари ваъда қилинмаган. Зеленский Вашингтонга АҚШ ва Европа билан музокаралардан кейин қолган 20 та банднинг ҳар бири бўйича Киевнинг позицияси билан расмий жавоб юборилганини маълум қилди. Украина расмийсига кўра, жавобда «буларнинг барчасини [яъни тинчлик режасини] амалга ошириш» имконини берадиган изоҳлар ва тузатишлар мавжуд. Улар орасида ҳудуд ва Запорожие АЭС каби баҳсли масалалар бўйича янги ғоялар бор.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
16:23 / 11.06.2026