Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил разведкаси Австралияни терактлар содир бўлиши ҳақида огоҳлантирган – ОАВ
Аввалроқ Австралиянинг Янги жанубий Уэлс штати полицияси раҳбари Мэл Лэнон Исроилдан бундай маълумот олинмаганини таъкидлаганди.
Фото: Видеодан кадр
Исроилнинг "Моссад" разведка хизмати австралиялик ҳамкасбларини Австралияда яҳудийларга ҳужум бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, деб хабар берди "Кан" телеканали ўз манбаларига таяниб.
Телеканалнинг маълумот беришича, Австралия терактлар эҳтимоли ҳақида бир нечта хабар олган.
Аввалроқ Австралиянинг Янги жанубий Уэлс штати полицияси раҳбари Мэл Лэнон Исроилдан бундай маълумот олинмаганини таъкидлаганди.
"Агарда полиция бундай хавф ҳақидаги разведка маълумотларига эга бўлганида, кенг кўламли чораларни кўрган бўлардик", - деган у.
Якшанба куни Сидней шаҳри яқинидаги Бондай-бич пляжида икки эркак отишма содир этди. Натижада 12 киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди.
Ҳужум қилганлардан бири отишмада ҳалок бўлган, иккинчиси қўлга олинган.
Ҳужум пляжда яҳудийлар Ҳануку байрамини нишонлаётган вақтда амалга оширилган.
Мавзуга оид
15:10 / 14.12.2025
Сиднейдаги пляжда одамлар ўққа тутилди. Қурбонлар бор
09:06 / 10.12.2025
Австралияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга тақиқ кучга кирди
17:48 / 09.12.2025
Исроил полицияси БМТ ташкилотининг Шарқий Қуддусдаги биносига бостириб кирди
07:35 / 06.12.2025