Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 ойда Саудияга борган ўзбекистонликлар сони қарийб 70 фоизга ошган
2025 йил январ–октябр ойларида 237,1 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96 минг нафарга ёки 68 фоизга ошган.
Фото: Миллий статистика қўмитаси
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 10 ойида Саудия Арабистонига сафар қилган ўзбекистонликлар оқими сезиларли кўпайган. Расмий маълумотларга кўра, жорий йил январ–октябр ойлари давомида жами 237,1 минг нафар Ўзбекистон фуқароси мазкур мамлакатга туристик мақсадларда борган.
Статистикага кўра, сафар қилувчилар сонининг ўсиши ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 96 минг нафарга тенг бўлиб, бу 68 фоизлик ўсишни ташкил этган.
Қайд этилишича, Саудия Арабистонига борган фуқароларнинг аксарияти сафарни айнан саёҳат мақсадида амалга оширган. Жорий йилнинг 10 ойида сафар мақсадлари кесимида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилган:
- саёҳат — 197,9 минг нафар;
- қариндошларни йўқлаш — 38,2 минг нафар;
- даволаниш — 924 нафар;
- хизмат юзасидан — 66 нафар;
- ўқиш — 31 нафар.
Маълумотлардан кўринишича, умумий оқимнинг асосий қисми саёҳат мақсадидаги сафарларга тўғри келган бўлса, қариндошларни йўқлаш ҳам Саудияга бориш сабаблари орасида юқори улушни сақлаб қолмоқда. Даволаниш, хизмат сафари ва ўқиш каби йўналишлар эса нисбатан кам улушни ташкил этган.
Мавзуга оид
08:43
Транспорт хизматлари бозор хизматларининг 18,4 фоизини ташкил этди
15:27 / 16.12.2025
Миллий статистика: такси йўл ҳақи қимматлашуви давом этмоқда
14:52 / 16.12.2025
Сартарошхона хизматлари нархи: йил бошидан буён сезиларли ўсиш
11:52 / 16.12.2025