Ўзбекистон | 17:00
2430
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Uzbekistan Airways билан учувчилик карьерангизни бошланг

Авиалайнерни бошқаришни ва мамлакатимизнинг етакчи авиакомпаниясида карера қуришни орзу қиласизми? Uzbekistan Airways Тошкентдаги Ўқув-машғулот маркази ҳузуридаги Учувчилар мактабига қабул жараёнини давом эттирмоқда. Бу сиз учун замонавий ҳаво кемаси кабинасига тўғридан тўғри йўл!

Фото: Uzbekistan Airways

Мактаб, коллеж, лицей битирувчилари учун

«2+2» тизими бўйича ўқитиш

– Институтда 2 йил — фундаментал техник билимларни олиш (Тошкент давлат транспорт университети ва Тошкентдаги Турин политехника университети)

– Uzbekistan Airways учувчилар мактабида 2 йил — назария амалиётга айланади: замонавий тренажёрлар ва халқаро стандартлар бўйича ҳақиқий парвозлар.

Техника олий ўқув юртлари битирувчилари учун

20 ёшдан 32 ёшгача, олий техник маълумотли, ҳарбий гувоҳномага эга бўлиши шарт. IELTS ≥ 6.0, TOEFL iBT ≥ 79, CEFR ≥ B2, CAE/FCE ёки ICAO ≥ 4 шкаласи бўйича сертификат билан тасдиқланган инглиз тилини билиш талаб этилади. Соғлиқ ҳолати мукаммал бўлиши шарт.

Таълим босқичлари

1-босқич:

Европалик мутахассислар жалб этилган ҳолда EASA (Европа Иттифоқи Авиация хавфсизлиги агентлиги) томонидан сертификатланган дастур асосида Тошкентда ўтказиладиган кенг қамровли назарий тайёргарлик. Назарий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар хорижий учувчилар тайёрлаш марказига юборилади.

2-босқич:

Амалий тайёргарлик Словениядаги халқаро ҳамкорларимиз базасида европалик малакали йўриқчилар раҳбарлигида олиб борилади.

Ўқишни муваффақиятли якунлаган курсантлар дунёнинг кўплаб мамлакатларида тан олинадиган ва карера учун катта имкониятлар очиб берадиган EASA халқаро сертификатига эга бўлади.

Ариза қандай топширилади?

Учувчи бўлиш осон эмас: тайёргарлик анча вақт олади, билим ва кўникмаларни эгаллаш эса деярли бутун умр давом этади. Агар сиз қийинчиликларга тайёр бўлсангиз, тўсиқларни енгиб ўтишга интилсангиз ва юксак маҳоратли мутахассисга айланишни истасангиз, аризангизни кутамиз: https://aviatraining.uz/avia-training-ru/pilot/

  Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид